13:10 / 12.03.2020
3 844

Машҳур актёр Том Хэнкс рафиқаси билан бирга коронавирусга чалинди

Машҳур актёр Том Хэнкс рафиқаси билан бирга коронавирусга чалинди
Фото: EPA
Ҳолливуднинг машҳур актёрларидан бири Том Хэнкс ва унинг рафиқаси Рита Уилсон коронавирус юқтириб олдилар. Бу ҳақда актёрнинг ўзи маълум қилди.
Салом, дўстлар. Рита ва мен ҳозир Австралиядамиз. Биз ўзимизни бироз ҳорган, шамоллаган ҳис қилдик ва баданда оғриқ пайдо бўлди. Ритани гоҳи гоҳида титроқ тутмоқда. Барчасини тўғри қилиш учун бизни коронавирусга текширишди ва натижа ижобий чиқди”, деб ёзган актёр твиттерда.

Актёрнинг таъкидлашича, энди улар қанча талаб этилса, шунча вақт карантинда қолишади ҳамда ўз соғлиқлари ҳақида барчани хабардор қилиб туришади.
“Оскар” мукофотининг 2 карра соҳиби, 63 ёшли актёр ҳозирда Австралияда режиссёр Баз Лурманнинг афсонавий қўшиқчи Элвис Пресли ҳақидаги фильмини суратга олишга тайёргарлик жараёни билан қолмоқда.

Том Хэнкс “Катта”, “Форест Гамп”, “Оддий аскар Райанни қутқариш” каби кўплаб фильмларда бош ролларни ижро этган.
11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемияси кўплаб давлатлар ва барча қитъаларни қамраб олгани сабабли пандемия кўламини олганини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур актёр Том Хэнкс рафиқаси билан бирга коронавирусга чалинди