Фото: Global Look Press
Британиялик олимларга янги турдаги COVID-2019 коронавирусига қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун 24 нафар кўнгилли талаб этилмоқда. Бу одамларга янги турдаги коронавируснинг хавфсизроқ штаммлари киритилиб, улар 2 ҳафталик карантинга жойланади.
Бунинг эвазига олимлар иштирокчиларга 4500 доллардан пул таклиф қилишмоқда, деб хабар берди The Daily Mail нашрига таяниб Kun.uz.
Вакцина билан тажрибаларни Лондон шарқида жойлашган Queen Mary BioEnterprises инновация маркази лабораториясига эгалик қилувчи компания ўтказмоқда.
Кўнгиллиларга вируснинг ҳавфсизроқ штаммлари (0C43 ва 229E) киритилади. Тадқиқотнинг ҳар бир иштирокчисига 4500 доллардан берилади.
Шифокорлар касалланганлар ҳолати ва парҳези ортидан синчковлик билан кузатув олиб борадилар. Синалувчиларда COVID-2019’никидан хавфсизроқ, енгил респиратор аломатлар пайдо бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Синалган вакциналар ва дорилардан энг самаралилари ҳақиқатан коронавирусга чалинганларга киритилади. Олимлар янги ишланма эпидемияга қарши курашда ёрдам беришига умид қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди