16:07 / 12.03.2020
7 742

Европада коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган биргина давлат қолди

Европада коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган биргина давлат қолди
Фото: Lusa News Agency
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича 126 631 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 4638 киши вафот этган. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ вазиятни пандемия деб эълон қилди.

Черногория Европадаги коронавирусга чалиниш ҳолати умуман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Бу ҳақда мамлакат жамоат соғлиғини сақлаш институти эпидемиологи Игор Галич маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эпидемия бошланганидан буён мамлакатда 2000 дан ортиқ киши тиббий текширувдан ўтказилган. Айни вақтда 392 киши шифокорлар кузатуви остида қолмоқда.

"Коронавирус ташхисига икки-уч соат вақт кетади, шунинг учун натижалар жуда тез аниқ бўлади", - деб қўшиб қўйди Галич.
У фуқароларни ваҳима ва ёлғон маълумотлар тарқатмасликка чақирди.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича 126 631 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 4638 киши вафот этган. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ вазиятни пандемия деб эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европада коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган биргина давлат қолди