5 166
Турк депутати уйида вафот этган Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилиши ёзилган хат қолдирган экан
Фото: Anadolu Agency
Туркия парламенти депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида вафот этган ўзбекистонлик Нодира Қодирова иши бўйича янги маълумотлар аниқланди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» маълум қилди.
Аввалроқ Туркиянинг Анқара шаҳрида вафот этган Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ иш ёпилиб, суд-тиббий экспертизаси эълон қилингани ва унда қотиллик аломатлари аниқланмагани ҳақида хабар берилганди.
Анқара прокуратураси томонидан қабул қилинган сўнгги қарорда Нодира Қодированинг ўз жонига қасд қилгани, уни ўзини ўлдиришга мажбурлаган, ўз жонига қасд қилишга ундаган, буни қўллаб-қувватлаган ёки унга ёрдам берган шахс ёки шахсларнинг топилмагани айтилган.
Шунингдек, суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, унинг танасида жинсий зўравонлик белгилари аниқланмаган. Унинг кундалиги ва вафотидан икки кун аввал қолдирган мактубида ўз жонига суиқасд қилиши ёзилгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик 23 яшар қиз Нодира Қодирова Туркиянинг Анқара шаҳрида депутат Ширин Уналнинг уйида вафот этган эди. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг «Адолат ва тараққиёт» партиясидан Миллат мажлиси депутатлигига сайланган Ширин Уналнинг уйида хизматчи бўлиб ишлаган Қодирова вафоти бўйича тергов ҳаракатлари 5 ойдан ортиқ вақт давом этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади