07:20 / 13.03.2020
2 444

АҚШ энергия ишлаб чиқарувчилар альянси Москва ва Ар-Риёдни нефть бозорида «тўхтатиб қўйиши» мумкинми?

АҚШ энергия ишлаб чиқарувчилар альянси Москва ва Ар-Риёдни нефть бозорида «тўхтатиб қўйиши» мумкинми?
Фото : Depositphotos / crstrbrt
Америка энергия ишлаб чиқарувчилар альянси Россия, Саудия Арабистони ёки бошқа давлатлар нефть бозорида демпинг билан шуғулланган ёки шуғулланмаганлигини аниқлаш учун суриштирув олиб бормоқда. Бу ҳақда альянс ижроия кенгаши аъзоси Ҳарольд Ҳамм Fox Business нашрига берган интервьюсида айтди.

Унинг фикрича, Москва ва Ар-Риёд бозорни нефть билан тўлдириб, америкалик ишлаб чиқарувчиларга "ҳужум қилмоқда".
"Улар ушбу соҳага эътибор қаратиш ва уни шипшийдам қилиш учун коронавирус пандемиясидан фойдаланмоқда. Уларни тўхтата оламизми? Албатта тўхтата оламиз", - деди Ҳамм ва АҚШ бунга йўл қўймаслик учун суриштирув олиб бораётганини қайд этди.

Ўтган ҳафтада ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олишни қисқартириш борасида келишувга эриша олмади. Москва нефть қазиб олишни қисқартиришга рози бўлмади. Натижада 1 апрелдан аввалги битим ўз кучини йўқотадиган бўлди.

Якшанба куни эса Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини ошириши ва нефть нархини тушириши хабар қилинди. Блумберг агентлиги Саудия Арабистони ортидан Ироқ ва Кувайт ҳам апрелдан харидорларга нефть учун чегирма бермоқчилиги ҳақида хабар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ энергия ишлаб чиқарувчилар альянси Москва ва Ар-Риёдни нефть бозорида «тўхтатиб қўйиши» мумкинми?