00:19 / 13.03.2020
2 716

Саудия Арабистони нефть нархини 25 долларгача туширмоқчи

Саудия Арабистони нефть нархини 25 долларгача туширмоқчи
Фото: farsnews
Саудия Арабистони Европа учун ўз нефтининг нархини 25 долларгача тушириб, уни етказиб бериш ҳажмини 3 маротабага кўпайтиради.
Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.

Таъкидланишича, Британия ва Голландиянинг Royal Dutch Shell, Британиянинг BP, Франциянинг Total, Испаниянинг Repsol ва CEPSA компаниялари Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компаниясидан стандарт ҳажмлардан 25-200 фоизгача кўпроқ нефть етказиб берилиши ҳақидаги таклифни олган.

Bloomberg’нинг хабар беришича, бир баррел нефть учун 25 доллар Россиянинг Urals нефтининг нархидан анча камроқдир.
Маълум қилинишича, Saudi Aramco Европа бозорига кунига одатдаги ҳажмдан 1,5 млн баррел кўпроқ нефть етказиб бермоқчи.

Таъкидланишича, охирги ҳафта ичида Саудия Арабистони Total, SOCAR, Neste Oil, Preem, Phillips 66 ва Litasco каби компаниялар билан музокаралар ўтказган.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони АҚШ билан 12 млн баррел нефть етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу мақсадда Саудия Арабистони миллий кемачилик компанияси 19 та супертанкерни ёллаган.

Шунингдек, Осиёга нефть етказиб бериш муҳокама қилинмоқда. Бундан ташқари, Саудия Арабистони нефтига паст нархлар туфайли Беларус ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Россия ва Қозоғистон нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришни рад этгандан кейин Саудия Арабистони ўз нефтига чегирмалар эълон қилган. Бу эса нефть нархининг деярли 30 фоизга – 31 долларгача пасайишига олиб келган. Кейинроқ нефть нархи 37 долларгача кўтарилган, бироқ 12 мартдаги савдолар вақтида 33 доллардан камроқни ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони нефть нархини 25 долларгача туширмоқчи