date
views 2 568

Хитойлик тиббиётчилар Италияга ёрдам бериш учун Римга етиб келдилар

Хитойлик тиббиётчилар Италияга ёрдам бериш учун Римга етиб келдилар
Фото: AP
Шанҳайдан келган гуруҳ 9 кишидан иборат бўлиб, Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси ва Қизил хоч жамиятининг Хитойдаги бўлинмаси томонидан шакллантирилган.

Хитойлик мутахассислар ўзлари билан бирга Италияга 30 тоннадан кўпроқ тиббий ва ҳимоя материаллари олиб келишган.
Хитойнинг Италиядаги элчиси Ли Цзюньхуанинг таъкидлашича, Италияга ҳозирда эпидемияга қарши курашда материаллар ва тажриба етмаяпти.

Аввалроқ хитойлик мутахассислар Эрон ва Ироққа коронавирусга қарши курашда ёрдам бергани йўл олганлари маълум қилинганди.
Италияга хитойлик мутахассисларни юбориш бўйича келишувга Хитой ва Италия ташқи ишлар вазирларининг телефон суҳбатида эришилган.

Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 15113 нафарни, вафот этганлар сони 1016 нафарни ташкил қилмоқда. Италия вирус тарқалиши кўламининг катталиги бўйича Хитойдан кейин 2-ўринни эгалламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик тиббиётчилар Италияга ёрдам бериш учун Римга етиб келдилар