3 424
Абдулла Абдулла ўз фармони билан Ашраф Ғанининг ваколатлари муддати тугаганини эълон қилди
Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла / Фото: REUTERS
Ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Абдулла Абдулла 11 март куни Ашраф Ғанининг президентлик ваколатлари муддати якунлангани ҳақидаги фармонни эълон қилди ҳамда миллий бирдамлик ҳукумати тугатилгани ва Ашраф Ғанининг фармонлари бошқа қонуний деб ҳисобланмаслигини маълум қилди.
Абдулла Афғонистон президенти сайловларидаги ғалабасини тан олмаган Ашраф Ғанини “собиқ президент” деб атаган ва уни янги ҳукуматда биргаликда ишлашга чақирган.
Ўз навбатида Ғани ўз фармони билан Афғонистон ижро кенгаши ва бош вазир лавозимини тугатиб, бу тузилма бошқа йўқлигини маълум қилган.
Аввалги сайловларда 2019 йилдаги сайловлардаги каби Ғанининг президент лавозими учун асосий рақиби Абдулла Абдулла бўлган. Ўшанда Ғани сайловларнинг 2-турида ғолиб деб эълон қилинган ва бу турли муносабатни келтириб чиқарган.
Шу сабабли мамлакатда норозиликлар бўлиб ўтган ва сиёсий инқирозни ҳал қилиш мақсадида миллий бирдамлик ҳукумати ташкил этилган. Ашраф Ғани президент лавозимини, Абдулла Абдулла эса махсус ташкил этилган ижро ҳокимияти раҳбари лавозимини эгаллаган.
Айни вақтда эса Афғонистонда сиёсий вазият ўта кескин тус олган ва таъкидланишича, кичик бир хато ҳам сиёсий гуруҳлар ўртасидаги қонли тўқнашувлар бошланишига олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради