21:11 / 13.03.2020
3 748

Европа Иттифоқида коронавирусни тўхтатиш имконсизлиги тан олинди

Европа Иттифоқида коронавирусни тўхтатиш имконсизлиги тан олинди
Фото: Getty Images
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқида коронавирусни тўхтатиш имконсизлигини тан олди. У, шунингдек, вирусни Европа Иттифоқи иқтисодиёти учун шок деб атади.

Еврокомиссия раҳбарининг таъкидлашича, коронавирусдан зарар кўрган корхоналарга давлат ёрдамини тақдим қилиш қоидалари максимал даражада енгиллаштирилади.

“Коронавирус Европа Иттифоқи иқтисодиёти учун кучли шок бўлди, бироқ у узоқ давом этувчи зарар етказмаслиги керак. Европа Иттифоқида коронавирус тарқалишини тўхтатиш имконсиз, фақатгина уни секинлаштириш мумкин. Бунинг учун Европа Иттифоқи иқтисодий ҳаётини секинлаштириш зарур бўлади”, деб айтган фон дер Ляйен Брюсселдаги матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи коронавирусга қарши курашда қатъиятли, бирдам ва уйғунликда ҳаракат қилиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқида коронавирусни тўхтатиш имконсизлиги тан олинди