Карантиндаги италияликлар балконга чиқиб қўшиқ куйламоқда (видео)

Дунё1 дақиқа ўқиш3.1K
Карантиндаги италияликлар балконга чиқиб қўшиқ куйламоқда (видео)
Фото: Facebook / Marina Bocchino
Италия аҳолиси коронавирус сабаб ўз уйларида карантинда ўтиришга мажбур бўлмоқда. Шунга қарамай, улар кайфиятни кўтариш усулини топди: балконга чиқиб, қўшиқ куйлашмоқда, деб хабар беради Meduzaга таяниб Дарё нашри.

Таъкидланишича, Неапол аҳолиси яхши кайфият улашиш мақсадида «Наполи» футбол клубининг мадҳиясини куйламоқда.

Казория коммуннасида эса балконлардан «Бугун кечаси Казория хор куйлашга йиғилади. Халқ ҳеч қачон таслим бўлмайди. Олға, Неапол!» деган даъватлар жаранг сочмоқда.

Тосканадаги Сиэна шаҳрида карантин сабаб «Conto della Verna» («Сиэна ухлаётганида») халқ қўшиғи куйланмоқда. Таъкидланишича, ушбу қўшиқ орқали одатда ватандан ғурурланиш ҳисси ифода этилади.

Неапол шимоли-шарқидаги Беневенто шаҳарчасида эса одамлар доира жўрлигида қўшиқлар куйлаяпти. Facebook’да тарқалган ушбу ролик бир суткадан камроқ вақт ичида икки миллиондан ортиқ томоша қилинди.

Musica, amicizia e riunioni di condominio ai tempi del coronavirus. A Benevento. ?❤?☀️? Alessandro Paolo Lombardo Roberta Zollo Erica Marino Qui su youtube ⬇️⬇️⬇️ https://www.youtube.com/watch?v=7J-jR7lTZhY&t=4s

Опубликовано Marina Bocchino Четверг, 12 марта 2020 г.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 140 мингдан ошиб кетди. Вирусни юқтириб олиш бўйича Хитойдан кейинги ўринда Италия (17 мингдан ортиқ бемор) турибди. Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони минг нафардан ошиб кетган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?