13:33 / 14.03.2020
3 745

Туркманистон президенти коронавирусдан исириқ ёрдамида ҳимояланишга чақирди

Туркманистон президенти коронавирусдан исириқ ёрдамида ҳимояланишга чақирди
Фото: Тurkmenportal
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида фуқароларга коронавирусдан исириқ ёрдамида ҳимояланишни тавсия қилди, деб хабар беради Tengrinews'га таяниб Дарё нашри.
Туркманистон аҳолиси исириқдан мунтазам фойдаланиб келади бу — уларни турли касалликлардан ҳимоялашига ишонишади.

Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, туркманлар минг йиллар давомида турли ёмон иллатлар ва юқумли касалликларга қарши профилактиканинг анъанавий усулларини яратиб, унинг самарадорлигини исботлаб берган.
«Бизнинг донишманд ота-боболаримиз анъаналарга риоя қилган: муҳим тадбирлар, масалан, янги уйга кўчиб ўтиш, тўй маросимлари, шунингдек, юқумли касалликлар тарқаладиган йилнинг турли мавсумларида исириқ тутатган», — дейди Бердимуҳамедов.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, ҳозирда ҳам исириқдан фойдаланиш анъанаси сақланиб қолган. Унинг сўзларига кўра, исириқ тутуни инсон организмига турли вирусларнинг киришига йўл қўймайди. Туркманистон президентининг фикрича, халқнинг ушбу анъанаси бўйича оммавий тушунтириш ишларини олиб бориш керак.

Таъкидлаш керакки, Туркманистонда коронавирус билан касалланган бирорта фуқаро аниқланмаган. Нашр муаллифларининг ёзишича, исириқ тутунининг самарасини тасдиқловчи илмий исбот мавжуд эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти коронавирусдан исириқ ёрдамида ҳимояланишга чақирди