20:50 / 14.03.2020
2 549

Apple Хитойдан бошқа давлатлардаги барча дўконларини ёпади

Apple Хитойдан бошқа давлатлардаги барча дўконларини ёпади
Фото: REUTERS
Компаниянинг Хитой ташқарисидаги офислари ходимлари масофадан ишлаш тизимига ўтади. Офисга келиши шарт бўлган ходимлар эса ўз ҳамкасблари билан масофа сақлашлари керак бўлади.

Apple коронавирус сабабли Хитойдан бошқа давлатлардаги барча дўконларини вақтинча ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда компания бош директори Тим Кукнинг баёнотида маълум қилинди.

Фойдаланувчилар онлайн дўкон хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Қўллаб-қувватлаш хизмати ҳам онлайн фаолият олиб боришда давом этади. Apple компаниясининг чакана дўконлари АҚШ, Австралия, Канада, Франция, Германия, Италия, Туркия ва яна бир нечта бошқа давлатларда бор.

Компаниянинг Хитойдаги дўконлари ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Бу мамлакатдаги дўконлар февраль бошида коронавирус сабабли ёпилганди.

Компаниянинг Хитой ташқарисидаги офислари ходимлари масофадан ишлаш тизимига ўтади. Офисга келиши шарт бўлган ходимлар эса ўз ҳамкасблари билан масофа сақлашлари керак бўлади.

Жон Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунё бўйича 145 мингдан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 5,4 минг киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Apple Хитойдан бошқа давлатлардаги барча дўконларини ёпади