21:50 / 14.03.2020
5 262

Коронавирус: нега Кореяда ўлим кўрсаткичи паст, Италияда баланд?

Коронавирус: нега Кореяда ўлим кўрсаткичи паст, Италияда баланд?
Фото: Anadolu
SARS-CoV-2 вируси, COVID-19 касаллиги ёки қисқача айтганда коронавирус дунё мамлакатларини бирин-кетин забт этмоқда. Қувонарли жиҳати - дастлабки ўчоқларда тарқалиш тезлиги пасайгани, соғайиш кўрсаткичлари ошгани бўлса, ҳадикли томони - вирус тез мутацияга учраяпти ва янги шаклларга киряпти.

Таҳририят электрон почтасига Ботир исмли муштарийдан қуйидаги мазмундаги мактуб келиб тушди: “Ассалому алайкум! Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганларга нисбатан ўлим ҳолати 0,7 фоиз, яъни 1 фоизга ҳам етмайди. Бошқа мамлакатларда 3,6 фоиздан 5 фоизгача. Жанубий Корея бунга қандай эришяпти? Шуни батафсил ўрганиб, шу ҳақда мақола чиқарсаларингиз. Олдиндан раҳмат”.

Чиндан ҳам коронавирус ҳозир бутун дунё олимларининг диққат марказида ва узлуксиз ўрганилмоқда. Шу пайтга қадар олимлар томонидан коронавируснинг 103та тадқиқ этилган штаммида 149та мутацияси аниқланган.

Маълум бўлишича, айни пайтда бу вирус икки хил тип(подтип)га бўлинган. L – нисбатан тажовузкор, оғир асоратларга олиб келувчи ва энг кўп зарар келтираётган подтип. Айнан шу типи Хитойнинг Ухань шаҳрида дастлаб катта инфекцион ўчоқ яратган. Ва иккинчи S типи – зарари нисбатан камроқ ва оғир асоаратлар камроқ кузатилади.

Айнан Осиё қитъаси ҳудудида, хусусан Хитой ва Жанубий Кореяда иккинчи подтипдаги вирус кўпроқ тарқалган. Италияда эса L подтипи кўпроқ тарқалмоқда.
Демак, бу ерда тиббиётнинг даражаси ёки маълум қитъа вакиллари организмининг ўзига хослиги роль ўйнамайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус: нега Кореяда ўлим кўрсаткичи паст, Италияда баланд?