11:39 / 16.03.2020
3 147

ЖССТ Европада коронавирусдан ўлим ҳолатлари янада кўпайишини тахмин қилди

ЖССТ Европада коронавирусдан ўлим ҳолатлари янада кўпайишини тахмин қилди
Фото: Oded Balilty / AP
Яқин ҳафталар ичида Европа давлатларида коронавирусдан ўлим ҳолатлари ортишда давом этади. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлигига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) расмий вакили Тарик Язаревич хабар берди. У буни бир қатор давлатлар эпидемиянинг бошланғич босқичида тургани билан изоҳлади.

Таққослаш учун, Италияда сўнгги кунларда вафот этганларнинг аксарияти 2-3 ҳафта олдин касалланган. Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида ушбу мамлакатда ҳам инфекция қурбонлари сони, ҳам тузалиб кетганлар сони ортади. Шу билан бирга, муаммо шундан иборатки, Италияда коронавирус тез тарқалиши шароитида беморларнинг алоқаларини кузатиб бориш анча қийинлашди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 15 март ҳолатига кўра дунёда 153,5 мингта касалланиш ҳолати қайд этилган (Хитойдан ташқарида 72,4 мингта). 5735 киши вафот этди (аввалги кунга нисбатан 343тага кўп). Шу билан бирга, ташкилот якшанба куни янги беморлар ҳақида хабар берган бир қатор мамлакатлар маълумотларини ҳисобга олмади.

SCMP маълумотларига қараганда, бутун дунёда 162 мингдан ортиқ одам инфекцияни юқтириб олган. 6446 киши вафот этди, 75,5 минг киши тузалиб кетди. Бундан ташқари, бошқа мамлакатларда юқтириб олганлар сони хитойликларга (80,8 минг) қараганда кўпроқ.

Хитойнинг материк қисмида, SCMP’га кўра, 3199 бемор, Италияда 1809 бемор вафот этди. Эрон, Испания ва Францияда юздан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ Европада коронавирусдан ўлим ҳолатлари янада кўпайишини тахмин қилди