09:09 / 17.03.2020
3 260

Россияда 1 доллар 97 рублгача қимматлашиши мумкин

Россияда 1 доллар 97 рублгача қимматлашиши мумкин
Фото: Bloomberg
COVID-19 коронавируси пандемияси туфайли АҚШ фонд бозоридаги котировкалар қулашда давом этаверса, 2007—2008 йиллардаги бутунжаҳон молиявий иқтисодий инқирозида кузатилганидек, кўплаб мамлакатларда миллий валюта қадрсизланиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg нашри ўз таҳлилларига асосланиб хабар тарқатган.

Россия рублининг қадрсизланиши 30 фоизгача бўлиши мумкин, яъни 1 доллар учун 97 рубль. 19 февралда доллар рублга нисбатан 18 фоизга мустаҳкамланганди.

Таҳлилчилар мамлакатларнинг валюта жорий ҳисоб дефицитининг ликвидлашмаган молиявий бозорга нисбати доллар мустаҳкамланиши олдида ожиз қолиши мумкинлигини айтмоқда. Ушбу давлатлар сирасига Лотин Америкаси мамлакатлари, шунингдек, Жанубий Африка, Индонезия, Чили, Туркия ва Ҳиндистон киради.

«Гарчи миллий валюталарнинг айримларида кескин пастлаш жараёни бошланган бўлса ҳам, ушбу йўқотишлар яна ҳам каттароқ бўлиши мумкинлиги юзасидан тахминлар мавжуд», — дейилади агентлик хабарида.

16 март ҳолатига кўра, Россия бозорида доллар нархи 2 рублга қимматлаб, 75 рублга етган, биржада гарчи АҚШ доллари дунёда бироз қадрсизланганига қарамай 1 доллар 74,9 рублга тенг. 1 евро қарийб 84 рублга (83,7 рубль) баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда ҳам доллар нархи тўрт ҳафта давом этган пастлашлардан кейин яна кўтарилган, қарийб 20 сўмга қимматлашиб, 1 АҚШ доллари 9 520,34 сўмни, 1 евро эса 10 572,34 сўмни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 1 доллар 97 рублгача қимматлашиши мумкин