Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида коронавирус сабабли карантин жорий қилиниши эълон қилингандан кейин шаҳарга ҳарбий техника киритилмоқда. Шунингдек, шаҳарга кириш жойларида 27 блокпост ўрнатилади.
Бу ҳақда Tengrinews.kz'га таяниб Kun.uz хабар берди.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шаҳар бўйлаб юрган ўнлаб ҳарбий техника видеоси билан бўлишишган.
Ҳарбий техника киритилиши карантин билан боғлангани шаҳар маъмурияти матбуот хизматида тасдиқланган.
Шунингдек, шаҳарга кириш жойларида 27 та блокпост ўрнатилади. Блокпостларда патрул полицияси, СОБР, “Гранит” полки, мудофаа вазирлиги ва миллий гвардия кучлари хизмат олиб боради. Шу билан бирга шаҳарга биринчи эҳтиёж буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий маҳсулотлар, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари олиб кириш учун “яшил йўлак” ўрнатилади.
“Барчамиз учун муҳим он келди. Карантин режими мегаполиснинг бутун ҳаёти янги қоидаларга кўра қайта ташкиллаштирилишини англатади. Карантин ноқулайликлар, одатдаги турмуш тарзининг бузилиши билан кечади. Буни тўғри тушунишни илтимос қиламан”, деб айтган Олмаота акими Бакитжан Сағинтаев.
У шаҳардаги муассасаларни карантин киритилиши сабабли масофадан ишлашга ўтишга чақирган. Шаҳарда карантин 19 мартдан амал қила бошлайди.
Аввалроқ маълум қилинганидек, пойтахт Нур-Султон ҳам карантин учун ёпилади.
Айни вақтда Қозоғистонда коронавирусга 32 киши чалинган, улардан 15 нафари Олмаотада, 17 нафари Нур-Султонда аниқланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади