08:52 / 19.03.2020
5 371

Мутахассис коронавирусга қарши курашишнинг энг самарали воситасини айтди

Мутахассис коронавирусга қарши курашишнинг энг самарали воситасини айтди
Фото: BBC
Коронавирус тарқалиши олдини олишнинг энг яхши усули деб карантин топилди. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис Галина Горбачеванинг айтишича, бу чора Хитойда ўз самарадорлигини намойиш этди.

«COVID-2019 коронавирусининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, унинг инкубация даври оддий гриппдан анча узоқ давом этади. Бирор киши ҳеч қандай аломатларсиз нормал ҳаёт кечириши ва шу билан бирга хавфли инфекциянинг ташувчиси бўлиши мумкин. Карантин эса ташувчининг биринчи аломатлар пайдо бўлишига қадар соғлом одамларга яқин бўлишдан чеклайди», – деган шифокор.

Горбачеванинг таъкидлашича, айнан карантин Хитойга инфекция тарқалишига самарали қарши туриш имконини берди. Бундай кескин чоралардан воз кечган Италияда эса оғир вазият юзага келди. Натижада Хитойда инфекция ортга чекинмоқда, Италия ва айрим Европа давлатларида эса ҳолат кескинлашиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мутахассис коронавирусга қарши курашишнинг энг самарали воситасини айтди