
Фото: REUTERS
Ғарб давлатлари коронавирус пандемиясига тайёрмас бўлиб чиқди, дунё иқтисодий ва сиёсий туб ўзгаришлар остонасида турибди. Бундай фикрни Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билдирди.
“Ғарб давлатлари эпидемиядан жабр кўрганларни ўз ихтиёрига ташлаб қўйди ва ўзларини “ким қўлидан келса, ўша омон қолсин” принципи бўйича тутмоқда. У ерда йиллар давомида ўз фуқаролари ҳақида қайғурилмаган, давлатнинг асосий хизматлари хусусий сектор ихтиёрига топширилган. Энди Европа давлатлари уларни миллийлаштиришга ўтмоқда”, деб айтди Эрдўған Анқарадагаи матбуот анжуманида.
“Биз глобал иқтисодий, сиёсий ва жамият тузилишида туб ўзгаришлар даврига кирмоқдамиз”, деб қўшимча қилган Эрдўған ва аввал эпидемиялар нафақат оғир оқибатларга, балки жиддий сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларга олиб келганини эслатиб ўтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар