11:30 / 19.03.2020
3 649

Россия рубли йил бошидан буён дунёнинг энг ёмон валютаси бўлди

Россия рубли йил бошидан буён дунёнинг энг ёмон валютаси бўлди
Фото: РИА Новости
Россия рубли АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиш бўйича йил бошидан буён дунёда энг ёмон кўрсаткич қайд этди. 18 март ҳолатига кўра у йил бошидан буён 28,59 фоизга қадрсизланган.

Ундан сўнг эса Бразилиянинг реали бормоқда. У 28,1 фоиз кучини йўқотган. Мексика песосининг қадрсизланиши эса 26,91 фоизни ташкил этди. Шунингдек «кучсиз бешлик»ка яна Норвегия кронаси ва Жанубий Африка рэнди ҳам киради.

Нефт кескин арзонлашгандан сўнг доллар курси 80 рублдан пастга тушиб кетди. Нефтнинг Brent ва WTI таснифлари охирги 20 йилдаги миниум қийматига келиб қолган.
Таҳлилчилар томонидан билдирилишича, вазият шу ҳолатда давом этса 1 АҚШ долларининг қиймати 100 рублга етиб бориши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия рубли йил бошидан буён дунёнинг энг ёмон валютаси бўлди