11:51 / 20.03.2020
3 278

Голливуд актрисаси Эмма Стоуннинг тўйи коронавирус туфайли қолдирилди

Голливуд актрисаси Эмма Стоуннинг тўйи коронавирус туфайли қолдирилди
Фото: Cosmopolitan
31 ёшли Эмма Стоун ва унинг 34 ёшли қаллиғи Дейв МакКери коронавирус туфайли тўйларини қолдиришга мажбур бўлди, деб ёзади Cosmopolitan.
Коронавирус АҚШнинг барча штатларида қайд этилди. Мамлакат ҳукумати фуқаролардан карантинга риоя этишга ва 10 кишидан кўпроқ меҳмон иштирок этадиган оммавий тадбирларни ўтказмасликка чақирди.

«Ла Ла Ленд» фильми юлдузи тўйини кам сонли меҳмонлар билан ўтказишни истамагани учун тантанали маросимни қолдиришга қарор қилди.
Жуфтликнинг тўйи 14 март куни Лос-Анжелесда ўтказилиши керак эди. Бироқ актриса белгиланган санадан бир кун аввал меҳмонларга қўнғироқ қилиб, тўй қолдирилганини айтди.

Фото: Cosmopolitan
Эмма ва Дейв пандемия кенг тарқалаётгани боис тўй учун янги санани ҳали белгилагани йўқ.

Коронавирус туфайли яна бир юлдузли жуфтликнинг тўйи қолдирилиши мумкин. Модель Наталья Водянова ва Антуан Арно жорий йилнинг ёзида турмуш қуришни режалаштираётган эди. Франциянинг Шампань шаҳрида ўтказилиши айтилган тўйга 300 киши келиши кутилмоқда.

Фото: Cosmopolitan
Бироқ ушбу тўй ҳам коронавирус карантини туфайли бўлмаслиги мумкин.
Аввалроқ Кэти Перри ва Орландо Блум ҳам коронавирус туфайли тўйни кечиктирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Голливуд актрисаси Эмма Стоуннинг тўйи коронавирус туфайли қолдирилди