14:39 / 20.03.2020
5 744

Ҳиндистонда талаба қизни зўрлаган гуруҳ аъзолари осиб, қатл этишга ҳукм қилинди

Ҳиндистонда талаба қизни зўрлаган гуруҳ аъзолари осиб, қатл этишга ҳукм қилинди
20 март, жума куни Ҳиндистонда 31 ёшли Акшай Такур, 25 ёшли Паван Гупта, 26 ёшли Винай Шарма ва 32 ёшли Мукеш Сингх ўлимга ҳукм қилинди, улар 2012 йилда талаба қизни зўрлашда айбдор деб топилган. Бу ҳақда NDTV га таяниб Sof.uz хабар бермоқда.

Хабарга кўра, айборлар осиб ўлдирилади. Ҳукм Тихар қамоқхонасида ижро этилади. Қатл қилинишидан олдин маҳкумларнинг адвокати Олий судга шикоят қилган, аммо ариза рад этилган.

2012 йилда 23 ёшли талабанинг зўрланиши ва ўлдирилиши Ҳиндистондаги энг шов-шувли воқеалардан бири бўлган. Қиз кинотеатрдан уйга қараб автобусда кетаётганида 6 эркак уни ушлаб олган. Шундан сўнг, қиз бир неча соат давомида зўрланган ва темир панжара билан қийноққа солинган. Кейин эса уни йўлда ташлаб кетишган.

Жиноятчиларнинг энг ёши 15 ёшда эди. У жиноят содир бўлганидан уч йил ўтгач, қўйиб юборилган. Гуруҳнинг яна бир аъзоси ўз камерасида ўлик ҳолда топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда талаба қизни зўрлаган гуруҳ аъзолари осиб, қатл этишга ҳукм қилинди