15:00 / 20.03.2020
3 577

Хитойнинг Хубэйдан ташқари бошқа ҳудудларида коронавирус билан касалланган 282 бемор қолди

Хитойнинг Хубэйдан ташқари бошқа ҳудудларида коронавирус билан касалланган 282 бемор қолди
Фото: Reuters
Хитойнинг Хубэй провинциясидан ташқари бошқа минтақаларида янги турдаги коронавирус билан касалланган 282 кишигина қолди. Мамлакатда ушбу вирусни юқтириб олган беморларнинг 87,9 фоизи соғайиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Дарё» хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 80 967 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 71 150 нафари даволанишга муваффақ бўлган, бу вирус оқибатида шифохонага тушиб қолган жами касалларнинг 87,87 фоизини ташкил этади.

Ҳозирда Хубэй провинциясидаги шифохоналарда 6 287 киши, қолган барча вилоятларда 282 нафар бемор даволанмоқда.

Хитойда эпидемия бошланганидан буён Хубэй провинциясидан ташқари 13 167 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг 116 нафари вафот этган (ўлим ҳолати 0,88 фоиз). Эпидемия ўчоғи ҳисобланган Хубэйнинг ўзида эса касаллар сони 67 800 кишини ташкил этган бўлиб, 3132 киши вафот этган (ўлим ҳолати 4,61 фоиз).

Шу билан бирга, Ухань шаҳрида ўлим ҳолати 4,99 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ Италияда COVID-19 коронавируси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3405 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди. Италия вирус оқибатида вафот этганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни пандемия деб эълон қилди. Ташкилотнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатида 200 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олган. ЖССТ коронавирусга қарши вакциналарнинг илк синовлари бошланганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойнинг Хубэйдан ташқари бошқа ҳудудларида коронавирус билан касалланган 282 бемор қолди