Фото: REUTERS / China Daily
Хитойда ўтган икки сутка давомида коронавирусга чалинган 39 киши қайд этилди, уларнинг барчаси хориждан келганлардир, деб хабар берди Хитой соғлиқни сақлаш қўмитаси.
Хабарда таъкидланишича, Хитойнинг ўзида касаллик юқтириш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмади.
Мамлакатда декабрдан буён 3248 киши коронавирус қурбони бўлди, касалликка чалиниш билан боғлиқ 80967 та ҳолат қайд этилган.
Мамлакат тиббиёт муассасаларида 6,6 мингга яқин киши даволанмоқда.
Шу билан бирга, 71 мингдан ортиқ киши тузалган ва уларга уйларига жавоб берилган.
Аввалроқ давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонга Хитойдан мутахассислар келиши ҳақида маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиш бўйича топшириқ берган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди