20:00 / 20.03.2020
4 628

Болливуд юлдузлари Instagram’даги постларидан қанча ишлаб топади?

Болливуд юлдузлари Instagram’даги постларидан қанча ишлаб топади?
Instagram бутун дунёда бўлгани каби Ҳиндистонда ҳам ўта оммалашган ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Болливуд юлдузлари бундан унумли фойдаланган ҳолда мухлисларига турли маҳсулотларни реклама қилиб, ўз аккаунтларидан даромад кўради. Қуйида актёр ва актрисаларининг реклама постларидан қанча ишлаб топиши ҳақида маълумотлар келтирилади.

Приянка Чопра
View this post on Instagram

Harper’s BAZAAR Singapore, March 2020

A post shared by Priyanka Chopra Jonas (@priyankachopra) on


Приянка Чопра нафақат Ҳиндистонда, балки бутун дунёда ҳам машҳур шахслардан бири. Айниқса америкалик хонанда ва актёр Ник Жонасга турмушга чиққанидан кейин у янада шуҳрат қозонди.

Приянка Instagram’да анча фаол ҳамда тез-тез фолловерларини янги расмлар билан хушнуд этади. Маълумотларга кўра, у аккаунтида бирон маҳсулотни реклама қилиши учун камида 200 минг доллар гонорар олади.

Алия Бхатт
View this post on Instagram

Safeena ?

A post shared by Alia Bhatt ☀️ (@aliaabhatt) on


Алия Болливуддаги айни даврнинг энг севимли актрисаларидан бири. Уни Instagram’да 44 милллиондан кўпроқ киши кузатади. Алия саҳифасидаги реклама пости учун ўрта ҳисобда 100 минг доллар олади.

Шоҳруҳ Хон

Болливуд қиролининг Instagram’даги фолловерлари сони кун сайин ортиб бормоқда. У битта реклама пости учун ўрта ҳисобда 80—100 минг доллар олади.

Амитабх Баччан

Афсонавий актёр Амитабх Баччанни Instagram’да 14 миллион киши кузатади. Актёр постида бирор брендни тилга олиши учун унга 50 минг доллар тўлаш керак бўлади.

Шаҳид Капур

Шаҳид Капур ҳам Болливудда тобора машҳурлик қозонаётган актёр. У реклама пости учун 25 минг доллар олади.

Неха Дхупия

Актриса Неха Дхупия телевидениедаги бир нечта шоулари билан машҳурликка эришган. Унинг Instagram аккаунти она бўлганидан сўнг оммалашди. Неха тижорий пост учун тахминан 2500 доллар олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болливуд юлдузлари Instagram’даги постларидан қанча ишлаб топади?