
Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида коронавирус тарқалиши хавфи ҳақида биринчи бўлиб огоҳлантирган офтальмолог шифокор Ли Вэньляндан айбловни олиб ташлади. У миш-миш тарқатиш ва жамоат тартибини бузишда айбланган эди.
Ўттиз тўрт ёшли шифокорнинг ўзи ҳам коронавирусни юқтириб олди ва 7 февраль куни оламдан ўтди. Бу вақтга келиб Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир неча ўн мингга етиб бўлган эди.
The Guardian нашрининг ёзишича, Хитой Олий суди полициянинг Ли Вэньлянга нисбатан ҳаракатини танқид қилиб чиқди. Суриштирувда шифокор жамоат тартибини бузмагани, балки журъаткорлик билан ва қатъий ҳаракат қилгани аниқланди. Айни пайтда суд шифокорнинг дастлабки хабарлари ўша пайтдаги реал вазиятга мос бўлмаганини таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар