10:45 / 22.03.2020
3 522

Трамп Хитойни коронавирус хавфидан эртароқ огоҳлантирмаганликда айблади

Трамп Хитойни коронавирус хавфидан эртароқ огоҳлантирмаганликда айблади
Фото: REUTERS/Jonathan Ernst
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойни коронавирус хавфидан ўз вақтида огоҳлантирмаганликда айблаб, уни яширин давлат деб атади.
Трампнинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати АҚШни коронавирус оқибатларидан 2-3 ой олдинроқ огоҳлантириши керак эди. У бундай фикрни Оқ уйда журналистлар билан савол-жавоб вақтида билдирди.

Мен бу давлатни, унинг етакчисини ҳурмат қиламан, у менинг дўстим. Улар бизни бундан эртароқ огоҳлантиришлари керак эди. Биз у [коронавирус] тарқала бошламагунча ҳеч нарса билмаганмиз”, деб айтган АҚШ президенти.

Бизда бунга тайёр туришга вақт бўлмаган. Хитой, афсуски, жуда яширин давлат”, деб арз қилган Трамп.
Унинг таъкидлашича, Пекин томонидан “хавф ҳақида эртароқ огоҳлантириш” америкалик шифокорларга инфекциянинг мамлакат бўйлаб тарқалишига тайёргарлик кўришга имкон берган бўларди.

ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ разведка хизмати ҳукуматни январь ва февралдаёқ вирус авж олиши пандемияга айланиши мумкинлиги ва мамлакатга хавф солаётганидан огоҳлантирган. Таъкидланишича, Трамп Марказий разведка бошқармасининг Хитой ва дунёда вируснинг тарқалиши ҳақидаги ҳисоботларига ишонқирамай, Оқ уй вакиллари билан биргаликда расмий баёнотларда “хавфни камайтириб кўрсатишни” афзал билган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Хитойни коронавирус хавфидан эртароқ огоҳлантирмаганликда айблади