07:20 / 23.03.2020
5 057

Россияни тарк этмаслик учун 7 сабаб - Россиядаги ўзбeкистонликларга мурожаат

Россияни тарк этмаслик учун 7 сабаб - Россиядаги ўзбeкистонликларга мурожаат
Ботиржон Шермуҳаммад
Россиянинг Москва шаҳрида юристлик фаолиятини олиб борувчи ҳамюртимиз Ботиржон Шермуҳаммад ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

“Ассалому алайкум, ҳурматли ватандошлар. Коронавирус эпидемияси сабаб, Ўзбекистон 1 майгача дунёнинг барча мамлакатлари билан ҳаво, темир йўл ва автомобил орқали йўловчи қатновларини тақиқлади. Камида шу муддатгача Ўзбекистонга ҳеч қандай доимий рейс бўлмайди. Чартер рейслар ташкил қилинади”, дейилади мурожаатда.

У мурожаатида айни пайтда Россияда бўлиб турган юртдошларимизни шу ерда қолишга чақиради.
“Бунга бир қанча сабабларни келтираман:

1) Сарсон бўласиз. Чартер рейсларда аввало беморлар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар, қариялар ва "Uzbekistan Airways"нинг 16 мартдан 21 мартгача бўлган давридаги бекор қилинган рейсларга билети бор фуқаролар кетишади. Билет топиш ҳам осон бўлмайди. Ўзбекистонга бориб, 14 кун махсус жойларда карантинда бўласиз. 20 кг дан кам бўлмаган юкларингиз билан у ерларга етиб бориш ва жойлашиш ҳам осон эмас. Айниқса, ёш болалар билан. Шароитлар ҳам олий даражада эмас.

2) Карантин пайтида сизга ёки сиз орқали бошқаларга касаллик юқиши эҳтимоли катта. Вирус четдан келганлардан юқмоқда. Карантинда турганлар ўзаро мулоқот пайтида бир-бирларига юқтиришлари мумкин. Шифокорлар барчага имкон борича, жамоат жойларида камроқ бўлишни тавсия қилишмоқда. Вакцина йўқ ҳозирги шароитда энг самарали усул шу. Касалланганлар бирдан кўпайиб кетса, ҳеч қайси давлатнинг тиббиёт тизими бунга дош беролмайди.

3) Чартер рейсларга билетлар пуллик ва арзон эмас.

4) Давлатимиз ресурсларини бизни олиб кетишга эмас, касалликка қарши курашга сафарбар қилайлик. Борганларни текшириш, қўриқлаш ва карантинда 14 кун таъминлашга ҳам ресурс керак бўлади.

5) Ҳаммани олиб кетиш имкони йўқ. Россияда 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари мавжуд. Агар улардан 1 фоизи (20 минг) уйга кетмоқчи бўлса, камида 80 та рейс ташкил қилиш керак бўлади. Бу ҳам битта рейсда 250 олиб келинса. Одатда бир учоқда 200 одам бўлади.

6) Россия тиббиёти имкониятлари бизникидан яхшироқ. Ўзбекистон тиббиёти ходимлари ва раҳбарларини ҳурмат қилган ҳолда, бу ердаги шароитлар ва тиббиёт тараққиёти даражаси яхшироқ эканини тан олишимиз керак. Ҳудо кўрсатмасин, касаллик юқса ҳам Россияда даво топиш имконияти кўпроқ.

7) Ҳужжат муаммолари ҳал бўлди. Барча регистрацияси йўқ ва муддати тугаётган фуқароларга Россия ИИВ ҳеч қандай муаммосиз регистрация муддатини 90 кунга чўзиб беради. Чегарага чиқмай патент олса ҳам бўлади. Ҳеч ким депорт қилинмайди.

P.S.: Юқоридагиларни ҳисобга олиб, келинглар давлатни ҳам, ўзимизни ҳам қийнамайлик. Эпидемия тугагунча шу ерда бўлиб турайлик. Бизнинг ҳукуматимизга ёрдамимиз шу бўлсин”, дейилади мурожаатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияни тарк этмаслик учун 7 сабаб - Россиядаги ўзбeкистонликларга мурожаат