00:10 / 25.03.2020
5 698

Коронавирус дунёнинг энг олис ерларидан бирига етиб борди

Коронавирус дунёнинг энг олис ерларидан бирига етиб борди
Фото: Depositphotos
Чилининг Пасха оролида (Рапа-Нуи номи билан ҳам маълум) коронавирусга чалинган илк бемор қайд қилинди.
Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди.

Тинч океанида жойлашган Пасха ороли дунёда энг олис жойлашган аҳоли яшайдиган орол ҳисобланади: у Чили соҳилларидан 3514 км, энг яқин аҳоли пункти – Питкэрн оролидан 2075 км узоқликда жойлашган.

Биз ҳамжамиятимизда COVID-19’га чалиниш бўйича илк ҳолат тасдиқланганини афсус-надомат билан хабар қилишга мажбурмиз. Гап аҳволи барқарор бўлган ёши катта одам ҳақида бормоқда”, деб маълум қилган оролнинг маҳаллий кенгаши.

Шу сабабли орол маъмурияти аҳолини коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича чораларга амал қилишга чақирган: одамларга бир-бирларига бир метрдан камроқ масофага яқинлашмаслик, йўталганда ёки аксирганда оғизни қўл билан ёпиш, қўлларни тез-тез ювиш тавсия қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус дунёнинг энг олис ерларидан бирига етиб борди