
Фото: Getty Images
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион евро ажратди.
Mundo Deportivo нашрининг хабар қилишича, хайрия қилинган пуллар Барселонадаги шифохона ва Мессининг ватани Аргентинадаги тиббиёт марказига бўлиб берилади.
Пуллар коронавирусга қарши курашда керак бўладиган тиббиёт анжомлари ва ҳимоя воситалари сотиб олишга сарфланади.
25 март ҳолатига Испанияда COVID-19 вирусини юқтириб олганлар сони 42 мингдан ошди. 2900 нафардан ошиқ одам вафот этган. Аргентинада эса 387 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд қилинган, қурбонлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар