11:00 / 25.03.2020
3 282

Volvo машинасида 1,6 миллион км масофани босиб ўтган аёл тақдирланди

Volvo машинасида 1,6 миллион км масофани босиб ўтган аёл тақдирланди
Фото: Motor
Volvo компанияси 14 йил давомида V70 универсал модели билан 1 миллион миль (қарийб 1,6 миллион километр) 25 масофани босиб ўтган канадалик мижози ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилади Motor'га таяниб Дарё.

Швед маркаси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу каби муҳим ҳодиса сабаб компания аёлга эсдалик совғаларини топширган. Аммо гап нима ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Аёл автомобилини турмуш ўртоғи билан дилернинг салонидан хайрия тадбирларини ташкиллаштиришда фойдаланиш учун харид қилган. Автомобиль мунтазам эътиборга бўлгани учун у яхши ҳолатда сақланиб қолган.

Фото: Motor
Компания аёл айнан нима иш қилгани ҳақида батафсил маълумот бермаган. Бироқ таъкидланишича, ўтган йили аёл Volvo’нинг V60 универсалини харид қилган. Шунга қарамай, оила эски автомобилини сотишни истамаган ва ҳозирда ҳам ундан фойдаланиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Volvo машинасида 1,6 миллион км масофани босиб ўтган аёл тақдирланди