10:07 / 26.03.2020
3 651

Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган жиноятчи ўз айбини тан олди

Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган жиноятчи ўз айбини тан олди
Фото: AP
Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги масжидларда теракт содир этишда айбланган австралиялик Брентон Таррант 51 кишини ўлдиришда айбини тан олди. Бунгача у ўз айбини тан олишдан бош тортиб келаётганди. Бу ҳақда New Zealand Herald нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 ёшли Таррант Крайстчёрч суди йиғилишида видеоалоқа орқали шаҳардаги иккита масжидда содир этган отишмада 51 кишини ўлдирганликдаги ва 40 та суиқасддаги айбини тан олган.

Айбланувчи 2019 йил 15 март куни Крайстчёрчдаги Линвуд Масжид ва Ал-Нур масжидларига бостириб кириб, у ердаги одамларни ўққа тута бошлаган. Бунинг оқибатида 51 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин одам яраланган.

Таррант масжидлардан бирига ҳужумни видеога олиб, уни Facebook’да жонли тарзда трансляция қилган. У ҳужумни содир этишдан олдин ижтимоий тармоқларда миллатчилик руҳидаги манифест эълон қилиб, унда мусулмон давлатлардан Европага ва бошқа инглиззабон давлатларга миграцияга қарши эканини баён қилган.

Отишмадан кейин полиция терактлар содир этилган масжидларда бир нечта қўлбола портловчи қурилмаларни аниқлаб, уларни зарарсизлантирган.
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ҳужумларни теракт деб атаган.

2019 йил майида Таррантга террорчилик айблови илгари сурилган. Дастлаб у ўз айбини тан олишдан бош тортиб келган. Унинг иши бўйича суд жараёни 4 майда бошланиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган жиноятчи ўз айбини тан олди