
Гонконг микробиологларининг фикрига кўра, COVID-19 пандемиясининг тез тарқалиши юқумли касалликнинг ташувчиларида биринчи ҳафтасида ўта юқумли бўлишидир, деб ёзади South China Morning Post.
Олимлар юқтирганларнинг тупугини таҳлил қилгандан сўнг шундай хулосага келишди. Намуналардаги вируснинг юқори юклама даражаси биринчи ҳафтада энг юқори бўлган ва кейинчалик аста-секин пасайган.
Микробиологлар тушунтиришича, юқори вирусли юклама деганда, одамга инфекция юқишидан кейинги дастлабки етти кун ичида иккинчисига осон юқиши мумкин ва бу вақт оралиғида вирусни ташувчида вируснинг симптомлари аниқ кўринмаслиги мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, уч ой ичида пандемия дунёнинг аксарият давлатларини қамраб олган, ҳозирги кунда бу касаллик 480 мингдан, вафот этганлар сони эса 22 мингдан ошди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар