18:33 / 27.03.2020
5 610

Туркиялик ошпаз Бурак Ўздемир 2,5 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтожларга тарқатди

Туркиялик ошпаз Бурак Ўздемир 2,5 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтожларга тарқатди
Фото: Instagram / @cznburak
Туркиялик ошпаз Бурак Ўздемир ресторани омборхонасидаги озиқ-овқат маҳсулотларини коронавирус карантини туфайли уйидан чиқа олмаётган кекса инсонларга тарқатди.

26 ёшли туркиялик ошпаз Бурак Ўздемир Истанбул шаҳрида ўз ресторанига эга. У катта ўлчамдаги егуликларни тайёрлаши ҳамда ўзига хос табассуми билан ижтимоий тармоқларда машҳур.

Бурак Ўздемир ошпазликдан ташқари хайрия ишлари билан ҳам танилган. У мунтазам равишда кам таъминланган оилаларга ёрдам беради, болаларни бепул овқатлантиради, жониворларга ёрдам кўрсатиш учун пул ажратади.

Коронавирус пандемияси даврида Бурак кекса инсонларга егулик тарқатиш акциясини ўтказди.
Ўздемирнинг айтишича, ресторани омборхонасидаги 2,5 тонналик ёғ, сабзавот, мева, қаҳва, чой, макарон ва бошқа маҳсулотлар тарқатилган.
Ошпазнинг ёрдамчилари махсус идишларга маҳсулотларни жойлаштирган, уларни Буракнинг шахсан ўзи тарқатиб чиққан.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 27 март ҳолатида Туркияда 3629 кишида коронавирус аниқланган. 75 киши коронавирусдан вафот этган. Бир кечада вирусни юқтириш билан боғлиқ 1196 та ҳолат қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиялик ошпаз Бурак Ўздемир 2,5 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтожларга тарқатди