20:12 / 27.03.2020
13 702

Вирусолог коронавирус эпидемияси қанча вақт давом этиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Вирусолог коронавирус эпидемияси қанча вақт давом этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Фото: шахсий архивдан
Профессорнинг фикрича, коронавирус пандемияси 60 миллионга яқин кишини ҳаётдан олиб кетган 1918 йилги грипп пандемиясига яқинлашиши эҳтимоли жуда кам.
Колорадо университетининг фахрий профессори, ушбу университет қошидаги ветеринар ва биотиббиёт коллежи мутахассиси Чарльз Кэлишер РБКга берган интервьюсида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият қандай ривожланиши тўғрисида сўз юритди.

- Коронавирус эпидемияси қанча вақт давом этиши мумкин ва яна қанча қурбонлар бўлади?
- Эпидемия йиллаб давом этиши мумкин. Вируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалишига кўра миллионлаб одамлар ҳаётдан кўз юмиши мумкин. Касалликка чалинмаганлар эпидемиянинг иккинчи тўлқини вақтида вирус ташувчи бўлишлари мумкин. Бундай тарқалиш самарали вакцина топилмагунига қадар бир неча ойлаб давом этиши мумкин. Ҳатто ўшанда ҳам вирус йўқолмайди, чунки эмланмаган одамлар бўлади. Вакцинация ҳам анча вақтни олади.

- Коронавирус эпидемияси миқёси жиҳатидан испан гриппига тенглашиши эҳтимоли борми? Ёки ўтган 100 йил давомида тиббиёт ва соғлиқни сақлаш даражасининг ўсиши туфайли бундай бўлмайдими?
- Бу пандемия ҳар учинчи киши касалланган, 60 миллионга яқин кишини ҳаётдан олиб кетган 1918 йилги грипп пандемиясига яқинлашиши эҳтимоли жуда кам. Ўша даврдан бери биз анча олдинга илгарилаб кетдик. Аммо менга миллионлаб инсонлар касаллик юқтириши мумкиндай туюлмоқда.

- Нима учун соғлиқни сақлаш тизими анча яхши бўлган Италияда ўлимлар кўп юз берди? Бу мамлакатда бошқа давлатлардагига нисбатан кексалар кўплигига боғлиқми?
- Италия буни жиддий қабул қилмаганидан бўлса керак. Эҳтимол, ҳукумат хавфни тушунган, аммо аксарият италияликлар бунга етарлича баҳо бермагандир. Қурбонларнинг кўп бўлиши нафақат кексаларнинг кўплиги, балки дастлабки касаллик юқтириш ҳолатларига жиддий қарамаслик ва аҳолининг умумий тайёргарлиги бўлмаганлиги оқибати ҳамдир.

- Қайси мамлакатлар бундай эпидемияларга дош беролмайди?
- Барча мамлакатлар. Биз ҳозирча Жанубий яримшарда касаллик юқтириш ҳолатлари кўпайганини кўрмадик – бу ёки вируснинг айрим ҳаётий хусусиятлари ёки у ерда етарлича тарқалиш даражасига етмаганлиги билан боғлиқ. Аммо вазият исталган пайтда ўзгариб кетиши мумкин. Эпидемияга мутлақо тайёргарлик кўрмаган ҳудудларда у қай миқёсга етишини тасаввур қилинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вирусолог коронавирус эпидемияси қанча вақт давом этиши мумкинлиги ҳақида гапирди