5 350
Коронавирус тарқалишининг “италянча сценарий”сига тайёр туришимиз керак - россиялик шифокор
Коммунаркадаги 40-сонли шаҳар клиник шифохонасининг бош шифокори Денис Проценкога кўра, Москвада Covid-19 коронавирус инфекцияси тарқалиш чўққиси апрел ойининг бошларига тўғри келиши мумкин. Бу ҳақда у Паллиатив ёрдам маркази директори Нюта Федермессерга берган интервюсида айтиб ўтди.
«Мен бу ҳафта охирида энг юқори даражага етади деб ўйлагандим. Ўсиш бор экан, энди мен чўққи келгуси ҳафтанинг охирида бўлади деб ўйлайман», - деди Проценко.
Касалхонанинг бош шифокори, Россия коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун ортиқча чоралар кўрмаяпти деб ҳисоблайди. "Биз ўзимиз учун тўсиқлар ва карантин чораларини қанчалик кўп кўрсак, шунчалик самаралироқ бўлади", - деди у.
Суҳбат давомида Проценко Россияда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан "биз италянча сценарийга тайёргарлик кўришимиз керак" деб айтди. “Уддасидан чиқиш яхшироқ, - деди у.
Дунё бўйича 26 март куни коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 500 минг кишидан ошди. АҚШ, Хитой ва Италияда юқтиришнинг энг кўп ҳолатлари - ҳар бир мамлакатда 80 мингдан ортиқ киши. Америка Қўшма Штатлари дунёда ушбу ҳолатлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.
26 март ҳолатига кўра, Россияда 840 та коронавирус қайд этилган. 546 нафар бемор пойтахт Москвада. Икки нафар бемор вафот этди, 38 нафари тузалган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди