08:00 / 28.03.2020
4 065

Испанияда 10 000 га яқин шифокор коронавирус юқтириб олди

Испанияда 10 000 га яқин шифокор коронавирус юқтириб олди
Фото: theolivepress.es
Испанияда коронавирус инфекциясидан ҳалок бўлганлар сони бир кунда 769 нафарни ташкил этиб, жами қурбонлар сони 4858 нафарга етди. Бу ҳақда «The Sun»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатнинг 64599 нафар аҳолида вирус аниқланган. Ҳалок бўлганларнинг сони бўйича Испания ҳозирда Италиядан кейин иккинчи ўринда турибди. Италияда ҳозиргача 8,215 киши ҳаётдан кўз юмган.

Испания вирус тасдиқланганлан сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгалламоқда.

«Вирусни юқтирган тиббиёт ходимларининг сони бугунги кунда қарийб 9,5 мингга етди», дея баёнот берган ҳукумат вакиллари. Яъни, ҳар касалга учраган 6 беморнинг бири шифокорларнинг ҳисобига тўғри келяпти.

Европа раҳбарияти томонидан Испания пандемияга қарши курашда хатоларга йўл қўяётганликда айбланмоқда. Испан шифокорлари эса касалликка қарши курашда уларга тиббиёт буюмлари ва ҳимоя воситалари етишмаётганини иддао қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда 10 000 га яқин шифокор коронавирус юқтириб олди