11:02 / 28.03.2020
3 362

Мексикада карантиндаги эркак чипс сотиб олиш учун итини дўконга юборди (фото)

Мексикада карантиндаги эркак чипс сотиб олиш учун итини дўконга юборди (фото)
Фото: Daily Mirror
Мексикада яшовчи эркак уй карантинида бўлган вақтида дўкондан озиқ-овқат сотиб олишнинг антиқа усулини ўйлаб топди, деб ёзади Daily Mirror.

Антонио Муньоснинг айтишича, карантин пайтида дўконга озиқ-овқат сотиб олиш учун унинг чихуахуа зотига мансуб ити боради.
Эркак карантиннинг учинчи кунида итининг бўйинбоғига харидор учун хат ва пул боғлаб, уни дўконга юборган.

«Илтимос, итимга Cheetos чипсларидан бироз бериб юборсангиз. Қизилидан эмас, сариқ ранглисидан беринг, қизили жуда аччиқ. Итимнинг бўйинбоғида 20 доллар бор. Айтиб қўяй, итимни хафа қилсангиз, у сизни тишлаб олади», — деб ёзди эркак қоғозга.

Фото: Daily Mirror
Антонионинг сўзларига кўра, ити ушбу вазифани адо этишга кетаётганида бироз асабийлашган. Бироздан сўнг эса у пакетга солинган чипсларни тишлаб ортга қайтган.

Фото: Daily Mirror
Антонио ўзи хоҳлаган чипсларни олган.

Маълумот учун, чихуахуа дунёдаги энг митти ит тури ҳисобланади. Уларнинг бўйи узунлиги одатда 15 сантиметрдан 23 сантиметргача бўлади. Оғирлиги эса уч килограммдан ошмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада карантиндаги эркак чипс сотиб олиш учун итини дўконга юборди (фото)