
Жорж Вашингтон университети касалхонаси шифокорлари коронавирус билан касалланган ҳақиқий беморнинг компьютер томография маълумотлари асосида ўпканинг 3D компьютер моделини яратдилар.
Ушбу видеони ABC журналисти Хизер Графт ўз Twitter саҳифасига жойлаштирган.
"Мен ҳозиргина Жорж Вашингтон касалхонасидаги шифокор билан суҳбатлашдим. У ушбу виртуал видеони ишлаб чиқди ва бизга беморнинг ўпкасини Covid-19 қай тарзда зарарлашини кўрсатди. Ушбу видео ҳақиқий коронавирус билан оғриган беморнинг компьютер томографияси маълумотларига асосланган. Сариқ жойлар ўпканинг шикастланиш зоналари", деб ёзган Хизер Граф.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар