
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида “Тожик атласи ва адраси 2020” фестивали ўтказилди.
Тадбирга республика президенти Имомали Раҳмон ташриф буюрди, деб хабар қилди Тожикистон президенти матбуот хизмати.
Арбоб саройида Сўғд вилоятининг барча вилоятларидан юзлаб санъаткорлар иштирокидаги концерт бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Раҳмон барчани Наврўз байрами билан табриклади.

Санъат усталари дастури доирасида Суғд вилояти энг етакчи дизайнерларининг ишлари намойиш қилинди. Фестивал шартларига кўра, барча либослар атлас ва адрасдан тикилган бўлиши керак.
Танлов якунида ҳайъат аъзолари энг яхши дизайнерларни аниқладилар. Ғолибларга мамлакат президенти совғаларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Тожикистон ҳудудида расмий равишда коронавирус аниқланмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.