22:55 / 28.03.2020
2 985

Сербия президенти сунъий нафас олдириш аппаратларининг бозордаги «ўғирлиги» ҳақида

Сербия президенти сунъий нафас олдириш аппаратларининг бозордаги «ўғирлиги» ҳақида
Фото: «РИА Новости»
Жаҳон бозорида сунъий нафас олдириш аппаратлари коронавирус сабаб «ўғирланмоқда». Бу ҳақда Сербия президенти Александр Вучичга таяниб, Tengrinews хабар берди.

27 март куни ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат раҳбари Сербия шифохоналарини сўнгги 10 кун ичида бир неча юз сунъий нафас олдириш аппаратлари билан таъминлаш жуда катта қийинчилик билан амалга оширилганини сўзлаб берди. У 14 мартдаёқ мамлакатда ушбу аппаратлар сони давлат сирига айланишини айтганди.

«Аппаратларга келадиган бўлсак, мен бунақасини умримда кўрган эмасман, ҳозирда жаҳон бозорида сунъий нафас олдириш аппаратлари учун талончилик кенг тарқалган. Имзоланган шартномалар ва тўланган аванслар ҳам ёрдам бермаяпти. Етказиб берувчилар шартномалар тузишни истамаяпти ва ким каттароқ нарх таклиф қилса, ўшанга сотмоқда, сизга эса пулларингизни қайтариб беряпти», — дейди Вучич.

Президентнинг сўзларига кўра, Сербия ҳукумати мамлакатдаги клиникаларга 135 дона мобил сунъий нафас олдириш аппаратларини тарқатишга, шунингдек, яна 15 милллион дона тиббий ниқобларни сотиб олишга муваффақ бўлган.

Сербия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 528 кишига етган, саккиз киши вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Ўзбекистон Президенти томонидан Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилиш, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этиш вазифаси қўйилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сербия президенти сунъий нафас олдириш аппаратларининг бозордаги «ўғирлиги» ҳақида