07:43 / 29.03.2020
2 297

Блогер янги iPad Pro’ни қўллари билан буклаб синдирди (видео)

Блогер янги iPad Pro’ни қўллари билан буклаб синдирди (видео)
Кадр: YouTube
Янги iPad Pro худди ўзидан олдинги моделнинг ўхшаш процессорга эга бўлибгина қолмай, планшет жуда юпқа корпус билан жиҳозлангани маълум бўлди, деб хабар беради 3Dnews.

Apple олдинги ўлчамдаги корпусга қайта ишланган камерани жойлаштиришга эришган, бироқ корпуснинг сифатига эътибор қаратмаган кўринади.

Янги дизайндаги дастлабки iPad Pro тақдим этилганидан сўнг Apple ушбу қурилма олий даражадаги сифат талабларига жавоб беришини маълум қилган, бироқ амалда эса янги планшетни худди варақ каби икки буклаб ташлаш мумкин. Ўз маҳсулотларини премиум синфга оид дея тақдим этувчи компания 1,5 йил ичида ушбу нуқсонни бартараф этмаган.

YouTube’даги машҳур EverthingApplePro каналида янги iPad Pro’ни синдириш орқали бундан олдинги моделдан ҳеч қандай фарқ қилмаслиги тасвирланган видео пайдо бўлди. Роликда қурилманинг қаттиқ корпуси, асосан, ҳимоя ойнасидан ташкил топганини кўрса бўлади. Корпуснинг энг заиф жойи — USB Тype-C порти, микрофон тешиги ва Apple Pencil симсиз қувватлантиргич жойи эканлигини кўриш мумкин.

Apple маҳсулоти корпусининг дастлабки муаммолари 2014 йилда iPhone 6 ва iPhone 6 Plus фойдаланувчилари томонидан аниқланган эди. Компания муаммони тан олган ва бир йилдан кейин тақдим этилган iPhone 6s’да ушбу камчиликлар кузатилмаган.

Apple янгиланган iPod Pro корпусини нега мустаҳкам қилиб ишламагани номаълумлигича қолмоқда.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Блогер янги iPad Pro’ни қўллари билан буклаб синдирди (видео)