11:30 / 29.03.2020
2 206

Боливияда коронавирус сабабли коммунал тўловлар 50 фоизга арзонлаштирилди

Боливияда коронавирус сабабли коммунал тўловлар 50 фоизга арзонлаштирилди
Фото: «РИА Новости»
Боливия Сенати кредит бўйича фоизларни тўлашни кечиктириб, уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларни 50 фоизга арзонлаштирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Бу ҳақда мамлакат парламенти сайтида маълум қилинган.

«Сенат коронавирус билан боғлиқ фавқулодда вазият пайтида аҳолига турли молиявий институтлардан олинган фоизлар ва бошқа турдаги тўловларни кечиктириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, пандемия вақтида сув, электр энергияси, канализация, газ ва телекоммуникация учун тўловлар ҳам 50 фоизга арзонлаштирилади.

Боливия ҳукумати мамлакатда 15 апрелгача фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга ва ҳозирги кунда 61 киши коронавирус билан касаллангани фонида чегараларни бутунлай ёпишга қарор қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 597,3 минг кишига етган. Вафот этганлар сони эса 27,3 минг кишидан ошиб кетди. Ўзбекистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 104 кишига етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Боливияда коронавирус сабабли коммунал тўловлар 50 фоизга арзонлаштирилди