18:30 / 29.03.2020
2 615

«У шоуда қатнашишни истаяпти чоғи». Мушук балет бўйича онлайн дарсга халақит берди (видео)

«У шоуда қатнашишни истаяпти чоғи». Мушук балет бўйича онлайн дарсга халақит берди (видео)
Фото: YouTube
Коронавирус карантини туфайли балет бўйича мураббий Амелия Клирхарт машғулотларни уйидан онлайн ўтказишга мажбур бўлди, деб ёзади Meduza'га таяниб Дарё.
Мураббий ўз ўқувчиларига балет ҳаракатларини ўргатаётган пайтда мушуги Аврора унга халақит берди.

Клирхарт рақсга тушаётганида мушук унинг оёғига ўралашди. Аммо мушук бу билан қаноатланмади. У мураббийнинг ўзига бир неча ҳаракатларни қандай қилиш бўйича дарс ўтмоқчи бўлди. Аврора огоҳлантиришсиз мураббийнинг қўлига сакраб чиқиб олди. Аёл мушукни зўрға тутиб қолди.

Клирхарт кулиб юборди ва Авроранинг шоуда иштирок этгиси келаётганини айтиб кулиб юборди. Мураббий шу билан онлайн дарсни тўхтатиб, мушуги билан зудлик билан гаплашиб олиши кераклигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «У шоуда қатнашишни истаяпти чоғи». Мушук балет бўйича онлайн дарсга халақит берди (видео)