
Фото: AA
Мадрид автоном ҳамжамиятида коронавирус қурбонларига мотам эълон қилинди. 30 мартдан бошлаб алоҳида буйруқ берилгунгача байроқлар тушириб қўйилади, ҳар кун туш вақтида бир дақиқалик сукут эълон қилинади.
Бу ҳақда ҳамжамият раҳбари Исабель Диас Аюсо эълон қилган.
Фармойишда таъкидланишича, бу ҳалок бўлганлар хотирасига” ва “Мадрид аҳолиси чекаётган дард-мусибатларнинг далили” сифатида амалга оширилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Испания пойтахтида ва унга ёндош Мадрид ҳамжамиятида коронавирусдан 3082 киши вафот этган. Бу Испанияда коронавирусдан ўлиш ҳолатларининг (6528 та) деярли ярмини ташкил қилади. Ҳозирда Испанияда коронавирусга чалинганлар умумий сони 79 мингга яқинни ташкил қилмоқда, қурбонлардан 22677 нафари Мадридга тўғри келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар