12:30 / 30.03.2020
2 262

Эрон коронавирус тарқалишининг «иккинчи тўлқини» сабаб юз мингга яқин маҳбусни вақтинчалик озод қилди

Эрон коронавирус тарқалишининг «иккинчи тўлқини» сабаб юз мингга яқин маҳбусни вақтинчалик озод қилди
Фото: Getty Images
Эрон коронавирус пандемияси сабаб қамоқхоналардаги 100 мингга яқин маҳбус вақтинчалик озодликка чиқарди. Бу ҳақда мамлакатдаги суд ҳокимияти вакили Ғуломҳусайн Исмоилий маълум қилган, деб ёзмоқда «РИА Новости»га таяниб Дарё нашри.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 24 март куни қамоқхоналардан маҳбусларни озод қилиш муддатини 20 апрелгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинганини таъкидлаган, лекин у вақтда 70 мингга яқин маҳбус озодликка чиқарилганди.

«Айни вақтда, тахминан, 100 минг нафар маҳбус озодликка чиқарилди», — дея интервью берган Эрон телевидениесига Исмоилий.

Эрон амалдорларининг коронавирус тарқалишининг «икки тўлқини» бошлангани ҳақидаги гап-сўзларига ҳамоҳанг равишда мамлакат суд ҳокимияти вакили ҳам маҳбусларни озод қилишнинг иккинчи тўлқини старт олганини билдирган.

Эронда 19 февралдан, яъни коронавирус инфекциясининг тарқалгани ҳақида илк бор хабар берилганидан бери COVID-19 юқтириб олиш бўйича жами 38,3 мингта ҳолат қайд этилган, уларнинг 2640 тасида — беморлар вафот этган. 12,3 минг нафар киши эса касалликдан тузалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон коронавирус тарқалишининг «иккинчи тўлқини» сабаб юз мингга яқин маҳбусни вақтинчалик озод қилди