15:22 / 30.03.2020
3 408

65 йил бирга умргузаронлик қилган жуфтлик коронавирус сабабли бир кунда ҳаётдан кўз юмди

65 йил бирга умргузаронлик қилган жуфтлик коронавирус сабабли бир кунда ҳаётдан кўз юмди
Фото: @nashsteviej
АҚШнинг Чикаго шаҳрида яшаб, 65 йил бирга умргузаронлик қилган жуфтлик коронавирус сабабли бир кунда ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда қарияларнинг набираси Стивен Нэш хабар қилган.

Узоқ йиллар бирга бўлган эр-хотин коронавирусга чалинганлик сабабли бир неча соатлик фарқ билан ҳаётдан кўз юмишган.
Стивен Нэшнинг таъкидлашича, унинг бобоси ва бувиси АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кескин кўпайиб кетган кунда вафот этишган.

Мен бобом ва бувимни коронавирус сабабли 24 соат ичида йўқотдим. Ўз яқинларингизни маҳкамроқ қучинг”, деб ёзган Нэш Twitter’да. У бобоси ва бувиси суратларини эълон қилиб, улар ортидан 6 фарзанд ва 18 набиралари қолганини ёзган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 65 йил бирга умргузаронлик қилган жуфтлик коронавирус сабабли бир кунда ҳаётдан кўз юмди