09:30 / 31.03.2020
2 547

Австралияда Наггет лақабли ит карантиндаги қизчалар учун почтачи вазифасини ўтади

Австралияда Наггет лақабли ит карантиндаги қизчалар учун почтачи вазифасини ўтади
Фото: Метро
Австралияда Наггет лақабли ит карантин пайтида жажжи қизалоқнинг ёрдамчисига айланди, деб ёзади Метрога таяниб Дарё.
Қайд этилишича, Наггет Виктория штатида Сара Жейн ва унинг қизи Ава билан бирга яшайди.

Ўтган йили Ава қаттиқ шамоллаб, касалхонага тушиб қолди. Сўнг унинг буйракларида муаммо кузатилди. Шунинг учун қизчанинг ота-онаси пандемия даврида уни ҳимоя қилиш учун қатъий чораларни кўрмоқда. Ава умуман кўчага чиқмаяпти ва яқин дугонасини жуда ҳам соғинмоқда.

Фото: Метро
Бир куни Наггет Аванинг олдига бўйинбоғига боғланган қоғозча билан келди. Бу унинг энг яқин дугонаси Сианнадан хат эди. Ушбу мактуб қизча ва унинг ота-онасини жуда таъсирлантирди.

«Ава, биламан, биз ҳозир кўриша олмаймиз, лекин биз бир-биримизга Наггет орқал хат жўната оламиз. Сабабини билмайман, аммо итлар вирус ташимайди. Сен ҳам менга хат ёза оласанми, соғ-омонлигингни билишим учун? COVID-19 бир куни кетади ва ҳаммаси яхши бўлади», — деб ёзади Сианна ўз мактубида.

Фото: Метро
«Бу хат ҳозирги оғир дамларда юзимизда табассум уйғотди. Болалар шундай беғуборки», — дейди Сара Жейн.
Қизчалар бир муддат ит орқали хат алмашиб турди. Улар қоғозга бир-бирига шеър ёзиш ёки расм чизиш каби топшириқлар ёза бошлади.
Кейинчалик, қизчаларнинг ота-онаси махсус почта қутисини ўрнатди. Чунки Наггет хат ташишга эриниб қолганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда Наггет лақабли ит карантиндаги қизчалар учун почтачи вазифасини ўтади