09:49 / 31.03.2020
4 979

Дунёда коронавируснинг тарқалишидан даромад кўрган компания номи ошкор қилинди

Дунёда коронавируснинг тарқалишидан даромад кўрган компания номи ошкор қилинди
Фото: Twitter
Дунёда коронавирус пандемияси тарқалишидан даромад кўраётган яна бир компания номи ошкор қилинди. Бу Германиянинг нафас йўллари учун сунъий ҳаво етказиб берадиган аппарат воситаларини ишлаб чиқарувчи Draegerwerk компанияси. Унинг акциялари нархи 75 фоизгача кўтарилиб кетган, деб ёзмоқда Bloomberg.

Draegerwerk қимматли қоғозларининг нархи немис индексларининг 17–30 фоизгача тушиши оқибатида баландлаган. Компания акцияларига бўлган талаб янги буюртмалар ҳақидаги миш-мишлар туфайли ошиб кетган: Draegerwerk мамлакат ичидаги касалхоналарга 10 мингта аппарат етказиб бермоқчи ва яна шунча восита хорижга экспорт қилинади.

Таҳлилчилар инвесторларга Draegerwerk акцияларини портфелда ушлаб туриш ва сотмасликни тавсия қилган, сабаби келажакда аппарат воситалари танқислиги туфайли компания акциялари яна кўтарилиши мумкин. Тахминларга кўра, уларнинг сотуви компанияга 2020 йилда тахминан 230 миллион евро фойда келтиради. Шу тариқа Draegerwerk’нинг солиққа тортилгунга қадар соф фойдаси 173 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Draegerwerk 2019 йил ҳисоботларида 2,78 миллиард евро даромад қилгани ва солиққача фойда 66,6 миллион еврони ташкил этгани қайд қилинган. 1,74 миллиард евро тиббиёт буюмлари савдосидан тушган, сунъий нафас бериш қурилмаларининг сотувидан қанча фойда кўрилгани 2019 йил ҳисоботларида кўрсатилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда коронавируснинг тарқалишидан даромад кўрган компания номи ошкор қилинди