11:33 / 31.03.2020
2 278

Рафиқаси билан масофа сақлаган Робби Уильямс карантиндан чиқиб, болаларини бағрига босди (видео)

Рафиқаси билан масофа сақлаган Робби Уильямс карантиндан чиқиб, болаларини бағрига босди (видео)
Фото: Instagram/aydafieldwilliams
46 ёшли хонанда Робби Уильямс Австралиядан Лос-Анжелесга қайтгач карантинда бўлишга мажбур бўлди. Робби ушбу вақтда турмуш ўртоғи Айда Филд ва 4 нафар фарзанди билан бир уйда ижтимоий масофа сақлаган, деб ёзади Cosmopolitan.

Оила аъзолари яқинига кела олмаслик нақадар оғир эканига қарамай, хонанда ва унинг рафиқаси ушбу вазиятга масъулият ва шу билан бирга ҳазил билан ёндашган.

Буни Айда Instagram саҳифасига жойлаган видеодан ҳам билса бўлади. Қўшиқчининг рафиқаси балкондан туриб дераза остидаги турмуш ўртоғи билан суҳбатлашган. Айда ўзи ва эрини Шекспир асаридаги Ромео ва Жульеттага қиёслаган.

«О, Ромео, Ромео қаердасан?», — деб сўрайди Айда, унга жавобан Робби «Шу ерда, пастдаман», деб жавоб беради. Эр-хотиннинг суҳбатини уларнинг 7 яшар қизи Теодора қўшни балкондан кузатиб туради. Робби қизининг соғлиғи ҳақида қайғуриб, унга балконга чиқмасликни ишора орқали тушунтиради. Филд видеода акс этган масофа сўнгги вақтларда улар бир-бирига энг яқин келган масофа эканини таъкидлайди.

Ушбу видео илиқ мулоҳазаларга сабабчи бўлди, кузатувчилар жуфтликни ушбу вазиятга жиддий масъулият билан ёндашаётгани ва ечим сифатида ҳазилни ўрнига қўяётганини олқишлаб, позитив учун миннатдорлик билдирган.

Карантинга амал қилган Робби орадан 3 ҳафта ўтиб рафиқаси ва фарзандлари билан учрашди. Ота ва болаларнинг бир-бирини соғинч билан бағрига босиши акс этган видео билан Айда Instagram’ида бўлишди.

«Орадан 3 ҳафта ўтиб биз яна биргамиз! Биз дадажонимиз билан узоқ давом этган карантиндан сўнг учрашишдан бағоят бахтиёрмиз», — деб ёзилган изоҳда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рафиқаси билан масофа сақлаган Робби Уильямс карантиндан чиқиб, болаларини бағрига босди (видео)