Путин билан учрашган бош шифокорда коронавирус аниқланди

Москва 40-сонли шаҳар касалхонаси бош шифокори Денис Проценко COVID-19 юқтириб олди.
“Азиз дўстлар, мен ҳақимда хавотир олишингиздан жуда таъсирландим. Ҳа, менда СoVга тест ижобий, лекин мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Хизмат хонамда ўзимни изоляция қилдим, масофадан туриб ишлаш, бошқарув ва телетиббиёт бўйича маслаҳатлар учун барча шарт-шароитлар мавжуд”, - деб ёзди шифокор Facebook’даги саҳифасида.
Ўтган ҳафтада Коммунарка клиникасига Владимир Путин ташриф буюрганди. У Проценко билан учрашиб, шифокорлар билан мулоқот қилганди.
Президент бош котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, президентда ҳаммаси жойида, у мунтазам равишда коронавирусга тест топширмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“Азиз дўстлар, мен ҳақимда хавотир олишингиздан жуда таъсирландим. Ҳа, менда СoVга тест ижобий, лекин мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Хизмат хонамда ўзимни изоляция қилдим, масофадан туриб ишлаш, бошқарув ва телетиббиёт бўйича маслаҳатлар учун барча шарт-шароитлар мавжуд”, - деб ёзди шифокор Facebook’даги саҳифасида.
Ўтган ҳафтада Коммунарка клиникасига Владимир Путин ташриф буюрганди. У Проценко билан учрашиб, шифокорлар билан мулоқот қилганди.
Президент бош котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, президентда ҳаммаси жойида, у мунтазам равишда коронавирусга тест топширмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…